Маълум бўлишича, асфальт йўлнинг устида «булоқча» кўз очиб, сув оқишни бошлаган. Ўша булоқнинг кўз очиши айни ҳудуднинг 21 апрель куни ўпирилиб тушишига сабаб бўлган.
«Дарё» манбаси етказган суратлардан ҳудуддаги йўлнинг ўпирилиб тушгани ва айни пайтда йўлнинг қатнов қисми жуда торайиб қолганини кўриш мумкин.
Қатнов йўлининг торайиши оқибатида катта жарлик юзага келган. Бетон тўсиқлар билан тўсиб қўйилган йўлда айни дамда ҳеч қандай таъмирлаш ишлари олиб борилмаган кўринади.