Жиззахда эркак кишини "баклажка"га ўтирғизган аёл ва унинг шериги жазоланди (батафсил)

Жиззахда эркак кишини "баклажка"га ўтирғизган аёл ва унинг шериги жазоланди (батафсил)
Ижтимоий тармқоларда Жиззах вилоятида эркак кишини бакалажкага ўтирғизган ҳамда аёлнинг оёғини ўпишга мажбур қилган аёл ва унинг шериги жазоланди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.

Ғаллаорол тумани, «Ғўбдин» ҚФЙ, Нурафшон кўчасида яшовчи С.А. туман ИИБ бошлиғи номига фуқаро А.П. ва бошқалар томонидан шаъни ва қадр-қиммати камситилганлиги, уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилинганлиги ва бу ҳақидаги видеотасвир интернет тармоғида тарқатиб юборилганидан норози бўлиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Аниқланишича, фуқаро С.А. 2018 йил 5 сентябрь куни А.П. билан телефон орқали танишиб, у билан шу куни соат 15:00 ларда «Ғаллаорол деҳқон бозори» олдида учрашишни келишган.

Фуқаро С.А. А.П.га жинсий алоқада бўлишни таклиф қилганлиги сабабли, А.П. яқин таниши бўлган Б.Х.га бу ҳақда айтиб, улар ўзаро жиноий тил бириктиришиб С.А. билан келишилган вақтда учрашади ва унинг 200 000 сўм пулларини ҳамда 80 000 сўмлик Nokia русумли уяли телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб, унга телефон аппаратини қайтариб олишини истаса автомашинага ўтиришини талаб қилган.

Шундан сўнг, С.А. фуқаро Б.Х. бошқарувида бўлган «Волга-ГАЗ-31» автомашинага ўтиргач, уни тумандаги «Маданият» ҚФЙ ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасининг орқа томонидаги дала майдонига олиб борган.

У ерда фуқаро Б.Х. ва А.П.лар фуқаро С.А.нинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўрқитиб бакалашкага ўтириб-туришга ҳамда ўзини ўзи ҳақоратли сўзлар билан аташга мажбур қилиб, ушбу жараённи уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга олиб, интернет тармоғи орқали тарқатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.09.2018 йили туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.П. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижаларига кўра, 09.10.2018 йилда фуқаро Б.Х. ва А.П.ларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 2-қисми, 166-моддаси 2-қисми «в» банди билан айб эълон қилинган.

Мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судига юборилган.

Жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида мазмунан кўрилиб, суднинг 18.01.2019 йилдаги ҳукми билан судланувчи Б.Х. ва А.П.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмининг «в» банди, 140-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган.

Суднинг ҳукми билан Б.Х.га ЖКнинг 57, 59, 62-моддалари қўлланилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш ва энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Судланувчи Б.Х.нинг эҳтиёт чораси сифатида қамоқда бўлган 3 ой 20 кун муддати шу муддатга озодликни чеклаш жазосига тенглаштирилиб, жазонинг ушбу қисми ўталган деб ҳисобланган ва узил-кесил ўташ учун 2 йил 8 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шу каби, судланувчи А.П.га ЖКнинг 57, 59-моддалари қўлланилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш ва энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Jahon 25 апрел 2019 10:39
    Tarqatayotganlarni qattiq jazolash kk. Inson qadr qimmati oliy nemat, jazolovchi organlarimiz bor unga murojat qilish kerak edu. Videoga olib tarqatmasdan. Tarqatayotgan shaxslarga so'zsiz jazo muqarrar bo'lishi kerak. Nima bu maynavozchilik.
  2. Маya 24 апрел 2019 00:19
    Жула тугри кврор! Бошкаларга дарс булсин.
    Одамлар кадр киммат ва хурматни йукотди.
  3. Йўловчи 23 апрел 2019 19:50
    Саёк юрган таёк ейди!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда эркак кишини "баклажка"га ўтирғизган аёл ва унинг шериги жазоланди (батафсил)