Самарқанд вилояти Ургут туманида кеча, 23 апрелдан бери ёғаётган ёмғир ярим миллион аҳолининг чироқсиз қолишига сабаб бўлди. Бу ҳақда "Zarnews" хабар қилди.
Кеча, соат 21:00-22:00 ларда кузатилган шамол ва ёмғир ургутликларни чироқсиз қолдирган. Мутасаддилар ушбу муаммони бартараф этишга ҳаракат қилишмоқда. Лекин ёғаётган ёмғир уларнинг ишини бироз мушкуллаштириб юбормоқда.