Фаоғона вилоятида фирибгарлар қўлга олинди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Фарғоналик Ваҳобжон исмли йигит "Одноклассники"да қиз бола билан танишади. Улар ўрасидаги муносабат жиддийлашгандан сўнг учрашишга қарор қилади. Белгиланган жойга борганда қиз бола ниқоби остида ўғил бола билан танишганини билади. Шунда учрашувга келган "қиз болалар" уни қўрқитиб телефонини олиб қўяди.
Шундан сўнг йигит янги телефон сотиб олади ва яна "Одноклассники" иловасини юклаб олади. Шунда йигит Шаҳина исмли қиз билан танишади. Улар ҳам учрашишга келишиб олишади ва манзилга борганда яна ўша "қиз болалар" қўлига тушади. Бу сафар фирибгарлар ундан ёзишмаларни тарқатиб юбормаслик эвазига 800 минг сўм талаб қилишади. Шундан сўнг йигит ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳозирда фирибгарлар қўлга олинган ва жиноят иши қўзғатилган.