Москвада ўзбекистонлик ва доғистонлик такси ҳайдовчилари ўртасидаги катта жанжалда бир инсон ҳалок бўлди

6-11-2018, 11:23
Ҳодиса
Москвада ўзбекистонлик ва доғистонлик такси ҳайдовчилари ўртасидаги катта жанжалда бир инсон ҳалок бўлди
Воқеага сабаб икки диаспора вакалларининг тортишуви бўлиши мумкин.

5 ноябр куни кундузги вақтда Варшавское шоссесида ўқотар қурол қўлланиши натижасида қотиллик юз берган. Воқеага этник конфликт сабаб бўлиши мумкин, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.

Маълум бўлишича «Аннино» метроси ёнида доғистонлик ва ўзбекистонликлар ўртасида кундузги соат 13:00 атрофида муштлашув содир бўлган. Тортишувга такси ҳайдовчиларининг жой талашиши сабаб бўлган. Улар йўловчиларни олиб кетиш учун ажратилган жойни бўлиша олишмаган. Шундан сўнг жанжал келиб чиққан ва икки томоннан ҳам 10 тадан одам иштирок этган. Жанжал иштирокчиларидан бири травматик пистолетдан бир неча марта ўқ узган ва бунинг натижасида бир инсон ҳалок бўлган. Тез ёрдам машинаси етиб келгунча жароҳатланган инсон вафот этган. Ҳозиргача бу ишни ким қилгани аниқ эмас. Мазкур иш юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Озодбек Назарбеков вазир бўлади

Ўзбекистон халқ артисти Озобдек Назарбеков Маданият вазири лавозимига тайниланиши кутилмоқда. Бу ҳақда ОАВда хабарлар...
Бугун, 14:43
/ Муҳокамалар +1

Видео: Тошкентда ниқоб таққан “самосуд”чилар дорихоналарга ҳужум қилди

Тошкентда шу йил 9 январь куни дорихоналарга ҳужум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича,...
Бугун, 12:25

Андижонда ҳоким ўринбосари ЙТҲда вафот этди

Андижонда ҳоким ўринбосари ЙТҲга учради. Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари Бекпўлат Умаров ЙТҲда вафот этди. Ҳодиса 17...
Кеча, 20:39
/ Муҳокамалар +2

Видео: Фарғонада ўқитувчи пора билан қўлга олинди

Фарғона вилоятида ўқитувчи пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Фарғона шаҳридаги маиший...
Кеча, 20:18
/ Муҳокамалар +1

Видео: Андижонда мактаб ўқувчиси автомашинани ҳужжатсиз бошқариб ЙТҲга учради ва вафот этди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 9 синфда ўқувчи Муҳаммадали Хайдров ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Спарк”ни бошқариб...
Кеча, 18:27
/ Муҳокамалар +1