Кеча, 23 апрел куни Бухоро вилоятининг Ромитон туманида "КамАЗ" ва "Nexia" иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда "Nexia" автомашинаси йўловчилари С.К. исмли аёл воқеа жойида, И.А. исмли чақалоқ қиз касалхонада вафот этган.
Тўқнашув соат 03:30ларда Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро З.Ш. бошқарувидаги “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиши оқибатида содир этилган.
Шунингдек, воқеанинг бошқа иштирокчилари С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.С.лар касалхонага ётқизилилган. “Nexia”ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Ч.Э.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.