Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида сел сабабли аҳолининг уйлари бузилиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Сел оқибатида 157 уй жабр кўрганлиги айтилмоқда. Шунингдек болалар ҳам сел сабабли мактабга бора олмаяпти.
Бунга асосий сабаб сел оқибатида мактабга борадиган йўллар ювилиб кетганлиги айтилмоқда. Ҳозирда уйларни таъмирлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.