Қулай ҳарорат Ўзбекистон аҳолисини қувонтиришда давом этади.
Бугун ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилади. Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари 20-250, кундуз кунлари 32-370 атрофида бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.