ЙПХ инспектори фуқаронинг юзига нега тарсаки туширгани маълум бўлди (+ВИДЕО)

ЙПХ инспектори фуқаронинг юзига нега тарсаки туширгани маълум бўлди (+ВИДЕО)
Аввалроқ сайтимизда Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро юз берган видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеа юзасидан ИИВ хизмат текшируви ўтказилганини ҳамда натижага кўра уни лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритилгани маълум бўлди. Қуйида ИИВнинг воқеа юзасидан расмий муносабатини ҳавола этамиз.

2019 йилнинг 21 апрель куни соат 16.30ларда Амударё тумани Манғит шаҳри Баркамол авлод кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори сафдор М.Танирбергенов хизмат олиб бораётган вақтида, шу кўчада йўл бўйига “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 95 291 ТТА бўлган такси автомашинаси келиб тўхтаган. Автомашина ичидан маст ҳолатда бўлган икки нафар йўловчилар Махмудов Музаффар ва Ахмедов Маъруфжонлар тушиб, мазкур автомашина ҳайдовчиси билан кира ҳақи борасида ўзаро келишмасдан жанжаллашиб қолиб, маст ҳолатдаги йўловчилардан бири автомашинанинг орқа ўнг эшик ойнасини синдириб юборган.

Шу ерда хизмат олиб бораётган сафдор М.Танирбергенов мазкур жанжал ҳақида Амударё туман ИИБ навбатчилик қисмига тезкор гуруҳ юборишини сўраб хабар берган ҳамда ўзи ушбу жанжаллашаётган фуқароларнинг ёнига тинчлантириш мақсадида бориб, уларни ажратаётганида, маст ҳолатдаги йўловчи М.Махмудов “Нексия” русумли давлат рақами белгиси 95 291 ТТА бўлган автомашинанинг чап томон орқа эшигини жаҳл билан қаттиқ ёпиб юборгани натижасида, сафдор М.Танирбергеновнинг ўнг қўл бармоқлари қаттиқ қисилган (видеода кўриш мумкин). Бунинг натижасида сафдор М.Танирбергенов оғриққа чидамасдан маст ҳолатдаги йўловчи М.Махмудовнинг юзига шапалоқ билан бир марта уриб юборган.

Сафдор М.Танирбергенов олган жароҳати юзасидан Амударё тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва “ўнг қўл 4-бармоғи тирналиб кесилган” жароҳати олганлиги тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилган. Сафдор М.Танирбергенов шу куни юқоридаги автомашинага етказилган зарар, ўзининг олган жароҳати ҳамда содир бўлган ҳолат юзасидан ўз раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган ва мазкур билдирги туман ИИБда рўйхатдан ўтказилган. 2019 йил 21 апрель куни автомашина ҳайдовчиси Амударё тумани ИИБ бошлиғи номига юқоридаги ҳолатлар юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролар М.Махмудов ва М.Ахмедовларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Фуқаролар М.Махмудов ва М.Ахмедовларни спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари бўйича маълумотнома олиниб, улар жамоат жойларида спиртли ичимлик ичиб шовқин чиқарганликлари учун ушлаб туриш баённомаси расмийлаштирилиб, Амударё тумани ИИБ ҳушёрхонасига жойлаштирилган.

Сафдор М.Танирбергеновни фуқаро М.Махмудовнинг юзига шапалоқ ургани ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, натижага кўра уни лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритилган. Кечиримлилик, инсонийлик ва каттага ҳурмат нуқтаи назаридан сафдор М.Танирбергенов фуқаро М.Махмудовнинг хонадонига бориб, ундан кечирим сўраб, ўзаро ярашганлар, - дейилади ИИВ тарқатган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ЙПХ инспектори фуқаронинг юзига нега тарсаки туширгани маълум бўлди (+ВИДЕО)