Андижон вилоятининг Бўз туманида эр-хотин ўртасидаги жанжал аянчли якунланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири uz24.uz тарқатган хабарга таяниб маълум қилди.
2018 йил 24 октябрдан 25 октябрь кунига ўтар кечаси бир фуқаро уйида хотини билан уришган. Жанжал давомида хотин икки боласининг отаси бошқа биров эканини айтган. Бундан жаҳли чиқиб кетган эр шу вақтда ётоқхонадаги шкафда турган "зарядка"ни олиб, хотинини бўғиб, қасддан ўлдирган.
Фуқаронинг иши жиноят ишлари бўйича Бўз туман судида кўриб чиқилган ва ҳукм ўқилган. 2019 йил 15 апрелдаги суд ҳукми билан бу фуқаро Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган ва унга 12 (ўн икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.