Шу йилнинг 4 декабрь куни 3 фуқаро Хўжакент қишлоғи ҳудудида жойлашган тоғларга чиқиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига борган.
Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда саёҳатчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашиб қолади. Ўзлари пастга туша олмай, Тошкент вилояти ФВБдан амалий ёрдам сўраган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва саёҳатчиларни пастга туширишган. Уларнинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли касалхонага ётқизилмаган