Сурхондарёда порахўр шифокор кўлга олинди. У бир фуқарони ишга қабул қилиш учун 2,5 млн сўм пора сўраган, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири, Бош прокуратура ахборотига таяниб.
Хабарда айтилишича, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн. сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.