Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири пора олаётган вақтда қўлга тушди, бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.
Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири лавозимида ишлаб келган Р.Т. Касби туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган Р.Й. га мактаб директори бўлиши учун ёрдам беришини айтиб, ундан пул таъма қилади.
Унга пулни беришга рози бўлган Р.Й. бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига хабар беради. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.Т. 3 миллион 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинди.