Тошкент шаҳридаги 17-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўзини мактаб биносининг 2-қаватидан ташлаган.
Воқеа бугун, 29 апрел куни соат 12:30 да содир бўлган. Маълум бўлишича ўқувчи қиз онасининг мактабга келганини эшитиб қочиш мақсадида шундай йўл тутган. Ҳозирда қиз турли жароҳатлар билан жароҳатлангани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.