Ҳозирги кунда эр-хотин ўртасидаги жанжаллар билан боғлиқ янгиликларни тез-тез эшитиб турамиз. Бирига оиладаги йўқчилик сабаб бўлса, яна бирида хиёнат сабаб. Хуллас турли хил сабабларга кўра оилаларда жанжаллар келиб чиқмоқда, оқибат эса ажримлар сони ҳам ошиб бормоқда.
Навбатдаги ана шундай оиладаги низолардан бири Фарғона вилоятида содир бўлди. Лекин бу воқеанинг оқибати яхшилик билан тугамади. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидан Фарғона вилоятига келин бўлиб тушган аёл, ўз эрини пичоқлаб қўйди.
Ушбу оиланинг бундай мо;аро билан тарқалиб кетишига сабаб, ичкиликдир. Эр ҳар куни ичиб келар, оқибатда жанжал, хотини калтак ейди, у ҳам еnмагандек эр болаларни ҳам урушни бошлайди. Ушбу калтак ейишлар сабаб аёл касаллик орттириб олади. Лекин эр шунда ҳам ўзини босиб олмайди. У касал хотинини ҳам ураверади ва кунларнинг бирида хотинига пичоқ билан жароҳат ҳам етказади. Шунда эр хотини маҳаллага чиқиб арз қилмасин деб, хотинини болаларини ўлдириш билан таҳдид қилади ва пичоқни ювиб қўйишни айтади. Шунда эр кўчадан топиб олган аёл билан телефонда суҳбатлашаётганини эшитиб қолади. Шунда эр суҳбатдошига хотини ўлишини айтиб, кейинчалик унга уйланишини айтади. Шунда хотини аламдан бориб эрининг бўйнига пичоқни санчиб олади ва аламзада аёл ҳар бир дард чеккан куни учун аламини олиб, пичоқни кетма-кет 20 марта уради...
Ўз эрини ўлдирган аёл ҳозирда қамоқда. У 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Воқеа ана шундай аянчли хотима билан якунланди. Қуйида аёл билан ташкил этилган суҳбатни ҳавола этамиз.
P.S. Суҳбат "Севимли ТВ" телеканалидаги "Зирапча" дастури доирасида ташкил этилган.