Ижтимоий тармоқларда беморнинг уйига маст ҳолатда келган шифокор видеоси тарқалди.
Таъкидланишича воқеа жорий йил 29 апрель санасида Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида содир бўлган. Шифокор Эшмамат Ботиров бемор олдига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда борган.
Шифокорнинг ҳолатини кўрган уй эгалари уни ҳайдаб чиқаришган. Шифокор ишдан бўшатилгани таъкидланмоқда.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.