Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1992 й.т. маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 437 гр. “героин” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса Ургут туманида яшовчи, 1981 ва 1997 йилларда туғилган икки фуқаро қўлга олиниб, улардан ҳам келгусида сотилиши режалаштирилган 995 гр. “опий” моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Учинчи ҳолатда эса Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1987 ва 1997 йилларда туғилган икки фуқаро 581 гр. “опий” моддасини 6 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилди.

1992 ва 1996 йилларда Сурхондарё вилоятида туғилган 3 нафар фуқаро кетаётган мазкур автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган қопдаги гуруч ичида 1 кг. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатларда наркотик моддалар мамлакатимизга Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди