Тошкентда мактаб ўқувчилари синф раҳбарига қўполлик қилиши оқибатида ўқитувчи ҳушидан кетган

Тошкентда мактаб ўқувчилари синф раҳбарига қўполлик қилиши оқибатида ўқитувчи ҳушидан кетган
Жорий йилнинг 3 апрелида машғулот пайтида Тошкент шаҳри Учтепа туманида 4-мактабнинг 10-“В” синф ўқувчилари И.Т ва М.Қ ўртасида низо келиб чиққан. Оқибатда ўқувчилар бир-бирини ҳақорат қилиб, мактаб ички тартиб-қоидаларини бузишган. Синф раҳбари М.И ўқувчиларни тинчлантиришга уринган, аммо И.Т ва М.Қ ўқитувчига қўполлик қилган. Натижада синф раҳбари ҳушидан кетган. Тез тиббий ёрдам чақирилиб, ўқитувчига биринчи ёрдам кўрсатилган. Бу воқеадан сўнг ўқитувчи бир неча кун ишга чиқмай, уйида даволанган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

Ўқувчилар И.Т ва М.Қнинг ўзаро жанжали, синф раҳбарига нисбатан ҳурматсизлигига нисбатан мактаб директори М.М томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Ҳудудий профилактика инспектори ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган, лекин вазият қонун доирасида ҳал этилмаган.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимларининг бевосита аралашувидан сўнг ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 4-мактабнинг 10-“В” синф ўқувчилари И.Т ва М.Қнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасида кўрсатилган тартибда қонуний чора кўриш учун Учтепа тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Учтепа туман ҳокимлиги фаоллар залида туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси аъзолари ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун ўқувчи И.Т нинг онаси Г.И Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан 101 365 сўм миқдорда жаримага тортилди. Ўқувчи М.Қ эса профилактик ҳисобга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нозим 8 май 2019 22:43
    Агар укитувчи шу хатти харакатни килганда эди,томошани курар эдингиз
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда мактаб ўқувчилари синф раҳбарига қўполлик қилиши оқибатида ўқитувчи ҳушидан кетган