Қашқадарёда чақирувга маст ҳолда борган шифокор ишдан бўшатилди (+видео)

Қашқадарёда чақирувга маст ҳолда борган шифокор ишдан бўшатилди (+видео)
Аввалроқ сайтимизда Қашқадарёда тез ёрдам шифокори маст ҳолатда беморнинг уйига келгани ҳақида хабар берган эдик. «Дарё» ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди.

Ушбу ҳолат Қашқадарё вилояти Муборак тумани Қора-қум қишлоғида кузатилган.

28 апрель куни 9 ёшли беморга ёрдам кўрсатиш мақсадида Қиёт қишлоғидан соат 22:30 да чақирилган тез ёрдам хизмати машинаси роса бир соат деганда етиб келади. Бунинг устига шифокор оёқда тура олмайдиган даражада маст ҳолатда бўлади.

Беморнинг яқинлари шифокордан болани тиббий кўрикдан ўтказмасдан кетишни талаб қилади.

Ушбу воқеа вазирликнинг етакчи мутахассислари назоратига олинган. Айни шу шифокорга аввал касб этикасига риоя этмаганлиги туфайли турли чоралар кўрилгани аниқланган. Видеодаги ҳолат туфайли шифокор Эшмамат Ботиров билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ўз вазифасидан четлатилган.

Шунингдек, Муборак туман тиббииёт бирлашмаси бош шифокори О.Насимовга ҳам «жарима» интизомий жазоси қўлланилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. SHKR 1 май 2019 16:05
    Besh barmoq bir xil emas , shunaqasiyam bölib turarkan, bu boshqa hamkasblariga saboq böladi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда чақирувга маст ҳолда борган шифокор ишдан бўшатилди (+видео)