С.Баҳодиров чўкаётган қизни қутқариш мақсадида зудлик билан сувга тушади ва унинг ҳаётини сақлаб қолади. Аммо сув совуқлигидан Сардорнинг томирлари тортишиб қолиб, ўзи сув тагига ғарқ бўлади.
– Экспертиза хулосасига кўра, 1999 йил Зомин туманида туғилган С.Боҳодиров «чўкиш оқибатида нафас йўлларининг сув билан беркилишидан юзага келган механик асфиксия» натижасида вафот этганлиги маълум бўлди, – дейди Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, полковник З.Қаюмов. – Ҳолат юзасидан Гулистон шахар прокуратураси топшириғига асосан зудлик билан суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилди.
Қутқариб қолинган қиз вояга етмаган 2005 йилда туғилган Гулистон шаҳар 3-мавзе 8-уй 2-хонадонда яшовчи, 8-мактабнинг 8-«В» синф ўқувчиси Мадина Мухиддинова экани аниқланди.
Жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали жонлантириш бўлимига етказилди. Қизнинг жисмоний ҳолати нормаллашмоқда. Қизнинг нима сабабдан сувга тушганлиги сабаблари прокуратура ходимлари томонидан аниқланмоқда.
Бу бахтсиз ҳодиса – шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик» каналида шу ҳудуднинг ўзида жорий йилнинг биргина апрель ойидаги бу иккинчисидир. Шаҳар маъмурлари бу каби фожиаларнинг олдини олиш мақсадида зудлик билан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқмаса, ҳаво ҳарорати кўтарилган сари бундай бахтсиз ҳодисаларнинг такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
ЎзА