Тошкент шаҳридаги собиқ «Абу Сахий» бозори яқинида иккита йўловчи автобуси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 147-сонли йўналишдаги «Мерседес-Бенц» автобуси ҳамда 31-сонли йўналишдаги «Исузу» автобуси ўзаро йўл-транспорт ҳодисаси қайд этган.
Шундан сўнг, «Мерседес-Бенц» автобуси икки нафар пиёдани босиб кетган.
Манба хабарига кўра, икки нафар пиёда - қиз ва аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу хабар юзасидан қўшимча тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.