Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 91-мактаб ўқувчиси сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда "Дарё" Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотига таяниб хабар қилмоқда.
2 май куни дарсдан сўнг соат тахминан 16:30 ларда Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчаси 66/4-уй қаршисида оқиб ўтувчи анҳор олдига шу мактабнинг 6-синф ўқувчилари Б.I, Х.Х ва Б.Ғлар биргаликда келиб, улардан Б.Ғ ва Б.I чўмилмоқчи бўлиб кийимларини ечиб, сувга тушган ва Б.Ғ тезда қирғоқга қайтиб чиқган, лекин Б.I сувдан чиқа олмасдан чўкиб кетган.
Ушбу ҳолатни анҳор рўпарасида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Лойиҳаларни экспертиза қилиш маркази» биноси деразасидан кўриб қолган фуқаро Р.С зудлик билан воқеа жойига чиқиб келган ва бу вақтда Б.I сувга чўкиб кетганлигини кўриб, зудлик билан ФВВ қутқарув хизматига хабар берган.
Хабарда ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.