Сурхондарё вилоятида яшовчи М.О. (бош ҳарфлар ўзгартирилган) UPL.UZ сайтига бир неча йиллар аввал у билан содир бўлган воқеани сўзлаб берди. У ички ишлар тизимида ишлаганини айтиб ўтган.
"Мен ўша пайтлар Термиз давлат университетининг кириш қисмида ишлаганман. Биз талабаларнинг гувоҳномаларини текширар эдик. Бир куни талаба қизлардан бири ҳужжатсиз ўқишга келди. Университет ички тартиб қоидаси бўйича биз уни ўқишга киргизмадик", - деди М.О.
Шу пайт қиз М.О.га баланд овозда МХХда ишловчи отасига қўнғироқ қилишини айтиб қўрқитган. М.О. унга жавобан ўз ишини қилаётганини айтган. Айнан ушбу воқеадан сўнг М.О. қамоқхонага тушган.
"Умримнинг 4 йили қамоқхонада ўтди. Маълум бўлишича, у қиз Сурхондарё вилояти МХХ Тергов бошқармаси тергов бўлимининг собиқ бошлиғи, полковник Нодир Тўрақулов экан. Мен сизларга барчасини шахсим сир сақланиб қолиши шарти билан айтиб беряпман. Ҳозир менда ҳаммаси яхши. Ҳозирда киракашлик қиляпман ва топган пулим оиламни боқишга етяпти. Бундай ҳолат мен билан яна такрорланишини истамайман", - дея давом эттирди М.О.
Ҳозирда Нодир Тўрақулов қўлга олинган. У жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айбдор деб топилмоқда, дея қўшимча қилади манба.