Россияда ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик аёл ватанда дафн этилди

Россияда ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик аёл ватанда дафн этилди
Россияда ўз иш жойида ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик У. Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2-май куни дафн этилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, марҳума келиб чиқишига ўзбекистонлик бўлиб, 2011-йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия Федрацияси фуқаролигини олиб Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган.

Шунга қарамай, 2019-йилнинг 1-май куни У.Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилган ва дафн этилган. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш ҳаражатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олган. Марҳуманинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қарамоғида қолган.

Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда.

Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинган. Айни пайтда у билан тергов ишлари олиб борилмоқда ва у Россия Жиноят кодекси доирасида ўз қилмишига яраша жазо олади.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими Тула вилояти Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда, дея хабар қилди Sputnik.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Россияда ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик аёл ватанда дафн этилди