Жорий йилнинг 6 май санасида соат 21:40 ларда фуқаро А.У. таниши С.У. билан нарда ўйини ўйнаб ўтириб, ўзаро жанжаллашган, сўнг С.У.нинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтиришиб, кўп масофа юрмасдан, автомашина ичида ўзаро жанжални давом эттиришиб, С.У. автомашинани тўхтатганида, А.У. автомашинадан тушиб С.У.ни урган вақтида, у автомашинасидаги пичоқ билан А.У.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарида воқеа қаерда содир бўлгани айтилмаган.