Келес чегара каналида чўкиб кетаётган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди, деб хабар берди "Дарё".
4 май куни ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси А. Файзуллаев ва Ўзбекистон фуқароси «Жавлон Терминал Group» МЧЖ ходими Б. Ашуров Қозоғистон Республикаси фуқароси Айнур Аскаровани Келес чегара каналида чўкаётган аёлни қутқаришга муваффақ бўлди.
Қозоғистон чегарачилари билан ҳамкорликда аёлга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг ҳаёти ҳозирда хавфдан ҳоли эканлиги айтилмоқда.