Россияда ўзбекистонлик талаба қўлга олинди

Россияда ўзбекистонлик талаба қўлга олинди
2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометерология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Йўлдошевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. М.Йўлдошев ишлаш учун рухсатнома (патент) олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлаган. 30 апрель кечаси харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда, устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан. Харидорни касалхонага, ҳамюртимизни қўлга олиб полиция бўлимига олиб кетишган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ТИВ ахборотига таяниб хабар қилмоқда.

Туман судида М.Йўлдошевга 5000 рубль миқдорида жарима белгилаш ва Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда М.Йўлдошевга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодекси 291-модда 3-банди (мансабдор шахсга пора бериш) бўйича жиноий иш ҳам текширилмоқда.

2 май куни мазкур вазият мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Хабарда айтилишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Россияда ўзбекистонлик талаба қўлга олинди