Қирғизистонда ўзбекистонлик прокурор ва солиқчи қўлга олинди. Улар қидирувда бўлган (батафсил)

Қирғизистонда ўзбекистонлик прокурор ва солиқчи  қўлга олинди. Улар қидирувда бўлган (батафсил)
Ўзбекистонда Бош Прокуратура томонидан қидирувга берилган “Мирзаевлар” оиласига қариндош бўлган, Тошкентдаги тўртта туманда Департамент бошлиғи бўлиб ишлаган, собиқ Прокурор ҳамда у билан бирга Давлат солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Қирғизистонда ушланган. Бу ҳақда "Жаҳон.уз" сайти хабар қилмоқда.

Иноғомов Зиёдулла Хуршидович 1968 йил 19 август куни Тошкент шаҳрида туғилган, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлимининг бошлиғи лавозимида ишлаган, Юнусобод тумани, А.Зоҳидов кўчасида яшаган.

Зиёдулла Иноғомовнинг Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини бузиб, Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри, “Мўйян” қишлоғидаги ўтиш мумкин бўлмаган чегара сим тўсиғидан Қирғизистон Республикаси ҳудудига қонунга хилоф равишда кесиб ўтиб, чегарадан ўтиш қоидаларини қасддан бузганлиги манба томонидан аниқланди.

Зиёдулла Хуршидович 1994-2001 йиллар давомида Давлат солиқ идораларида, 2001-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод туман бўлими бошлиғи, 2007-2011 йилларда Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими бошлиғи, 2011-2015 йилларда Департаментнинг Чилонзор туман бўлими бошлиғи, 2015-2017 йилларда Департаментнинг Миробод туман бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Департамент идораларидан ишдан бўшагач, 2017 йил декабрь ойида Зангиота туман ДСИ жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими бошлиғи вазифасида бир ой ишлаб, сўнг соғлиғи сабабли ишдан ўз аризасига асосан бўшаган, унинг Мираглам Мирзаевнинг хотини Муҳаббат Мирзаеванинг жияни экани айтилмоқда.

2018 йилни 18 март куни соат 17:30 да у Қибрай туманида жойлашган Фанлар академиясига тегишли дала ҳовлида бўлган вақтида, унга турмуш ўртоғи Ш.Иноғомова қўнғироқ қилиб, Юнусобод туманидаги уйига 20 тача одам келганлигини айтганлигини, сўнг у ўртоғи Самуг Алимуҳаммедов орқали уйига Бош прокуратура ходимлари келиб тинтув ўтказишганлигини билганлигини қўлга олингач, терговда маълум қилган.

2018 йил 19 март куни эса С.Алимуҳаммедовдан қариндоши, яъни аммаси Муҳаббат Мирзаеванинг уйида ҳам тинтув ўтказилиб, прокуратура ходимлари жиянларини олиб кетишганлигини билгач, у 2018 йил апрель ойининг бошларига қадар уйга бормай, дала ҳовлида яшаб юрган.

Тахминан 10-11 апрель куни у С.Алимуҳаммедовнинг бошқарувидаги “Лесетти” русумли автомашинасида Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманига бориб, Р.Тўрахоновга қўнғироқ қилади ва кейин С.Алимуҳаммедов билан Фарғона шаҳрига боради ҳамда Р.Тўрахонов уни ўзининг таниши Б.Сафаров билан кутиб олиб, эртаси куни, яъни 12 апрель куни Ўзбекистон давлат чегарасининг назоратсиз жойига келиб, сим тўсиқлари тагидан ўтиб, чуқурлиги 2 метрча бўлган кавланган ариқ орқали Қирғизистон ҳудудига ўтган.

У ерда уни “Ислом” исмли шахс кутиб олиб, уни ўз уйига олиб боради ва бунинг эвазига “Ислом”га у 50 АҚШ доллари берганини тан олган.

2018 йил 23 май куни ўртоғи Р.Тўрахонов Ўш шаҳрига Ўзбекистон Давлат солиқ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошевнинг “Жавлон” исмли ўғлини олиб келгани, “Жавлон” унга уйида муаммо бўлгани, отаси А.Йўлдошевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, у онаси Сайёра Йўлдошева билан “Андижон” чегара божхона постидан ўтаётганида, онасини тўхтатиб қолишганини маълум қилган.

Орадан бир кун ўтгач, ҳақиқатда уларнинг олдига А.Йўлдошев ҳам келиб қўшилади ва эртаси куни А.Йўлдошев унга ўғлини Россия орқали Германияга жўнатиб юбориш режаси борлигини, шу сабаб ўғлини Бишкек шаҳрига жўнатганлиги гапириб берган.

Ўғлини Бишкекка юборган Абдусалом Йўлдошев келишилган вақтда ўғлидан қўнғироқ бўлмагач, хавотир олиб, З. Иноғомов билан биргаликда Бишкек шаҳрига йўлга чиқишади ва 25 майга ўтар кечаси улар таксида Бишкек шаҳрига киришдаги постдан ўтаётганларида қўлга тушишади.

Қирғизистон ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорлик натижасида қўлга олинган икки собиқ раҳбар белгиланган тартибга риоя қилмасдан, давлат чегарасини айланма йўллар орқали бузиб ўтганлар.

Ҳозирда манба томонидан журналистик суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва тез кунда воқеалар қандай якун топгани, тергов ва қамоқ даврида нималар содир бўлгани ҳамда уларнинг бугунги тақдири ҳақида батафсил маълумот берилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қирғизистонда ўзбекистонлик прокурор ва солиқчи қўлга олинди. Улар қидирувда бўлган (батафсил)