Бугун Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган қуюв механик заводида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.
Хабарда айтилишича, бугун 10 май куни Тошкент вақти билан соат 13:25да 101 тезкор рақамига Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро кўчасида жойлашган қуюв механика заводида ёнғин чиққани ҳақида ариза келиб тушган. Маълум бўлишича, корхонада бакдан сизиб чиққан мазут ёқилғисининг аланга олиши ёнғинга сабабчи бўлган.
Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан, мазкур фалокат бартараф этилган. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда. Кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.