ИИВ Андижонда юз берган воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди (+ВИДЕО)

ИИВ Андижонда юз  берган воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди (+ВИДЕО)
Ижтимоий тармоқларда “Уй эгалари уйини бузишга келганларни тошбўрон қилди ва бузилишларга ўз танаси билан тўсқинлик қилди. Охири катта жанжал билан тугади” номли видеолавҳа тарқалди. ИИВ ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган видеолавҳа Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 2017 йил 21 декабрь куни даъвогар Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини, Мадраса кўчаси 36-уйда яшовчи, 1955 йилда туғилган Каримова Махсудахонни, жавобгар Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини, М.Болтабоев кўчаси 20-уйда яшовчи фуқаро Маматожиев Обиджон Абдуллаевич ва бошқаларга нисбатан “Ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириш, ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонини даъвогарга қайтариш, жавобгарларни мажбурий тартибда кўчириш, мерос мулкини натура ҳолда ундириш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши кўриб чиқилган.

Суднинг 2018 йил 11 январь куни ҳал қилув қарори ва шу куни ижро варақасига кўра, низоли Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини, Ойдинҳаёт (собик М.Болтабоев) кўчасида 1.389 кв.м, ер майдонида жойлашган 20-уйга жавобгар Маматожиев Обиджон Абдуллаевич томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 0001-литерли уй-жой, 0002-литерли айвон ва 0003-литерли бостирма қурилмалари жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда ёки даъвогар томонидан буздирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 89-моддасига мувофиқ, суд ижрочисининг суд ижро варақаси юзасидан бўлган талабларни Ўзбекистон Республикасидаги фуқаролар, барча давлат идоралари ва бошқа мансабдор шахслар бажаришга мажбурлиги, шунга кўра, суд бу ишга алоқадор бўлган барча мансабдор шахслардан ва фуқаролардан суд қарорларини аниқ ва ўз вақтида бажаришларини ва суд қарорларини бажараётган суд ижрочиларига қонуний ёрдам кўрсатишлари талаб этилиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, Мажбурий ижро бюроси Избоскан тумани бўлимининг 2019 йил 2 май кунги ижрони амалга ошириш ҳақидаги 9899-сонли хатига асосан, ФИБ Избоскан туманлараро судининг 2018 йил 11 январь кунги ҳал қилув қарори ва ижро варақаси ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 4 май куни соат 11.00да Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган ноқонуний қурилмани буздириш тайинланган.

Суднинг ижро варақаси ижросини таъминлашга масъул бўлган суд ижрочилари Н.Ахмаджонов, Избоскан тумани Тиббиёт бирлашмаси ходими Х.Хошимов, ЁХБ ўчирувчиси И.Расулов, “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини раиси Х.Хакимов, маҳалла фуқаролари йиғини котибаси Д.Холмирзаева, маҳалла фуқаролари йиғини мутахассиси Ш.Холматова, туман ИИБ 14-сонли Ички ишлар бўлинмаси бошлиғи майор Т.Хасанов, профилактика инспекторлари лейтенантлар У.Гоппоров, У.Қурбонов ва А.Ибрагимов, профилактика инспектори ёрдамчилари М.Неъматжонов ва Х.Адхамжоновлар 2019 йил 4 май куни соат 11.00да Избоскан тумани “Узункўча” маҳалла фуқаролари йиғини Ойдинҳаёт кўчасидаги ноқонуний қурилган хонадонда яшовчи, оилали, 4 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи 1975 йилда туғилган Маматожиев Обиджон Абдуллаевичнинг яшаш хонадонига ташриф буюришган. Фуқарога суднинг ҳал қилув қарори ва ижро варақаси ўқиб эшиттирилиб, ижросини таъминлаш учун хонадонни бўшатиб қўйишлари тўғрисида тушунтирилишига қарамасдан, жавобгар Маматожиев Обиджон ва унинг турмуш ўртоғи Маматожиева Барнохонлар суд қарори ижросини амалга оширилишига фаол қаршилик кўрсатишган.

Жамоатчилик олдида бақир-чақир қилиб, уятли сўзлар билан тадбирга жалб этилган масъулларни ҳақорат қилишган ва қўлига тош олиб, ноқонуний қурилган уйни бузишга жалб этилган махсус трактор ойналарига қарата отишган. Суд ижрочилари ва туман ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликлари учун профилактика инспектори лейтенант У.Қурбонов томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 15 мартдаги 55-сонли буйруғи талаблари асосида хонадон эгаси О.Маматожиевга нисбатан қўл кишани солиниб, бу ҳақида туман ИИБ бошлиғи номига билдирги оркали ахборот берилган.

Тадбир давомида фуқаро О.Маматожиев ва унинг турмуш ўртоғи Б.Маматожиевалар томонидан суд ижро варақаси ижросини таъминлашга тўсқинлик қилганликлари ва суд ижрочилари ҳамда ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлик ҳолатлари бўйича суриштирув ҳужжатлари олиб борилди. Тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун туман прокуратурасига юборилди.

Юқорида қайд этиб ўтилган жараённи фуқаро О.Маматожиевнинг қўшнилари Холдарова Феруза ва Содиқова Нозималар мобиль телефони ёрдамида видеотасвирга олганлиги аниқланди.

Тадбир давомида ушбу ҳолатни видеотасвирга олган, 1991 йилда туғилган, турмушдан ажрашган, 1 нафар фарзанди бор, Избоскан тумани Ойдинҳаёт кўчасида яшовчи, Андижон руҳий-асаб касалликлари диспансерида ҳамшира вазифасида ишловчи Холдарова Ферузахон ўзини Мажбурий ижро бюроси ходимлари уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, туман Тиббиёт бирлашмаси ШТЁБга мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат туман ИИБда 2019 йил 4 май куни рўйхатдан ўтказилиб, ҳозирда туман прокуратураси терговчиси А.Абдумаликов томонидан Маматожиев Обиджон ва унинг турмуш ўртоғи Маматожиева Барнохонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 2019 йил 10 май куни суд муҳокамасига тақдим қилинган, дейилади вазирлик расмий сайтида эълон қилнган муносабатда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИВ Андижонда юз берган воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди (+ВИДЕО)