Самарқанд вилоятида тез ёрдам автомашинаси ва КамАЗ иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчиси маълум қилган.
Маълум бўлишича ЙТҲ оқибатида "Дамас" ҳайдовчиси ва шифокор реанимацияга тушиб қолган. Улардан бирининг аҳволи эса жуда оғир экани айтилмоқда. Шунингдек, улар ҳомиладор аёлнинг чақирувига асосан хизмат вазифасини бажариш учун кетаёгнаи қўшимча қилинган.
Пост эгаси инкассатор ва бошқаларнинг замонавий автомашинага эга бўлгани, лекин тез тиббий ёрдам хизмати эса ҳали ҳам "Дамас" автомашинасида амалга оиширлаётганини кескин танқид қилган.