Ижтимоий тармоалқрда кийимсиз, ич кийимда Нукус шаҳар марказида югуриб юрган ёш йигит видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода нукуслик ўсмир йигит шаҳар марказида жойлашган 55 метрлик Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари олдида бориб ечина бошлайди. Кейин кийимсиз(ич кийимда) ҳолатда давлат рамзлари атрофида югуриб, айланиб чиқади. Бу пайтда марказий майдонда бир қанча одамлар ҳам бўлган. Видео кечаси олинган бўлиб, воқеалар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи атрофида якунига етади.
Мухбирнинг хабар беришича, ушбу воқеа 9-май куни 21:30 лар атрофида бўлган.
Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ситанов Анвар Ибрагимович маълумот берган.
9-май куни соат чамаси 21:30 лар атрофида Нукус шаҳри марказидаги 55 метрлик давлат байроқлари ўрнатилган майдонда 3 та ўсмир: 1998 йилда туғилган С.Б., 2000 йилда туғилган Н.У. ҳамда Ў.А.лар жамоат жойларда юриш-туриш коидасини касддан менсимасдан ечинган ҳолда видеога тушиб уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Ушбу ҳолат юзасидан 11-май куни суд жараёни бўлиб ўтган. Шуманой тумани Маьмурий суди раиси Кощанов Арман Бахитбаевич томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ХV бобидаги 183-моддасини қўпол равишда бузганлиги учун йигитларнинг ҳар бирига ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.