Қаршиида 8-синф ўқувчиси мактабдаги таҳқирланиш ва камситишларга чидай олмай ўз жонига қасд қилди, бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
«Дўстлик» маҳалласидаги 63-сонли мактаб ўқувчиси 2004 йилда туғилган М.А. ўз уйида осилган ҳолда топилган.
Боланинг отаси ўғли синфдошлари ва мактабнинг баъзи ходимлари томонидан камситилишга чидай олмай мактабга бормай қўйганини айтган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.