Тошкентда тез тиббий ёрдам шифокорининг айби билан ёш келин вафот этди

Тошкентда тез тиббий ёрдам шифокорининг айби билан ёш келин вафот этди
Тошкентнинг Юнусобод туманида тез тиббий ёрдам шифокорининг айби билан бир ойлик келинчак вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Jahon.uz ахборотига таяниб хабар қилди.

Манбанинг таъкидлашича Тошкент вилоятида 1994 йилда туғилган Ғуломов Ойбек Срожиддин ўғли Тез тиббий ёрдам сайёр бригадасига қарашли 6-сонли подстанцияда кўчма бригада фельдшери вазифасида ишлаб келган.

Ойбек Ғуломов Юнусобод тумани, 17-мавзе, 14-уй, 14-хонадонда яшовчи Шерметова Марғуба Юлчивай қизининг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли ушбу манзилга тез ёрдам чақирувига асосан етиб келиб, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармай, бемор М.Шерметованинг ахволи, соғлиги ҳолатини тўлиқ ўрганмай, “баралгин” дори воситасини қўлланиш тартибига лозим даражада амал қилмаган ҳолда қон томири орқали тез юбориши натижасида, бемор М.Шерметова вафот этган.

Айтилишича, Марғуба Шерметова ёшлигидан вафот этгунига қадар бирор касаллик билан оғримаган ва даволанмаганлиги айтилмоқда.

Марғубанинг мазаси бўлмаганлиги сабабли, у келин бўлиб тушиб борган хонадон эгалари тез ёрдам чақиришганлигини, тез ёрдам машинасида фельдшер О.Ғуломов келганлигини ва қизи билан гаплашганлигини, сўнг қизига овқатдан заҳарланиш ташхисини қўйиб, қизига вақтинчалик оғриқ қолдирувчи сифатида “баралгин” дорисини қўлининг қон томири орқали юборганлигини, қизида шу захоти титроқ пайдо бўлганлигини, шунда О.Ғуломов дорини охиригача юборолмай, ўша шприцда дорининг қолган қисмини қизининг ёнбошидан юборганлигини, шу ҳолатдан сўнг қизи ўзига келмаганлигини ва вафот этганлигини, тез ёрдам машинасида Юнусобод туманидаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб келишганлигини, М.Шерметова фельдшер келгунига қадар ўз ҳаракатларини бошқара оладиган, эс-ҳуши жойида, бемалол мулоқот қила оладиган даражада яхши ҳолатда бўлганлигини айтганлигини, фельдшер О.Ғуломовнинг малакасиз ва вазиятга тўғри баҳо бермай М.Шерметовага кўрсатган сифатсиз тиббий муолажаси натижасида қизи вафот этганлигини билдиришди.

Ойбек Ғуломовга нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилди ва 2019 йил 26 мартдан бошлаб О.Ғуломовнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, дарҳол суд залидан қамоққа олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Doston 20 май 2019 21:09
    Assalomu alekum bu maqolaga o'z fikrim bildirmoqchiman buni oqib chiqqandan keyin bir fikr keladi sog'lom odam hech qachon tez tibby yordam chaqirtirmaydi insoni joni origan paytda chaqiramiz shifokar felsherlayam insonga yordam bergani keladi o'ldirgani emas bu ko'r ko'rana yozilgan maqola tez tibbiy yordam xodimlariga nisbatan xaqoratga teng Bu xolatda qizning sog'lom deganidanoq yolg'onligi sezilib turibdi.
    Yana bir xolat yozilishicha baralgin dori vositasidan o'lgani takidlangan. Baralgin dorisi ogriq qoldiruvchi xisoblanadi xa to'gri 10000 Dan bittada doridan o'lish xolati bolishi mumkin bu xolatda organizm ancha dard bilan kurashib zaiflashib qolgan bo'lsa, lekin yozilishicha bemor sog'lom bo'lgan. Yana bir xolat baralgin dori vositasini 60% inson tomiridan qabul qilgan shaxsan o'zim baralgin dori vositasini bir necha marta tomirimdan qabul qilganman, bu yerda oldin kelinchakning xolatini aniq bilish kerak dib xisobliman. Bir odamning bir insonga qilgan yolg'on yoki tuxmati xam bolishi mumkin. Balki bu jabrlanuvchining xaqiqatni tan olmasdan bir yosh avlodni kelajagini barbod qilmoqchiligidur shu orqali o'z qizini kelinini yoki turmush o'rtog'ini aybini kasalligini yashirmoqchi bo'lyotganidir. Meni fikrimcha bu yerda xissiyotga tayanib emas balki xaqiqatga tik boqqan ish korilishi lozim. Men bu yerda shifokor ayb yo'q demoqchimasman lekin yozilgan bu maqola dallillarga asoslanmagan.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда тез тиббий ёрдам шифокорининг айби билан ёш келин вафот этди