Улар мажбурий меҳнатга жалб қилинганмиди? Андижонда ҳалок бўлган аёллар юзасидан расмий маълумот берилди

Улар мажбурий меҳнатга жалб қилинганмиди? Андижонда ҳалок бўлган аёллар юзасидан расмий маълумот берилди
Андижон вилояти прокуратураси томонидан турли ижтимоий тармоқларда “Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди” номли мақоласидаги ҳолатлар ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz Бош прокуратура матбуот хизмати ахборотига таяниб хабар қилмоқда.

Аниқланишича, 2019 йил 16 май куни соат 08:00лар чамасида, фуқаро А.С. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасида Асака тумани, “Дастурхончи” МФЙ ҳудудидан ўтган Андижон-Шаҳрихон транспорт қатнов йўлининг “Андижон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четида суғориш ишларини олиб бораётган Асака тумани ободонлаштириш бўлими ишчилари О.П., Ф.Т. ва З.У.ларни уриб юборган.

Натижада, фуқаро О.П. ҳодиса жойида, фуқаро Ф.Т. шифохонада вафот этган, фуқаро З.У. эса тан жароҳати олиб, Асака тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 16.05.2019 йилда ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган фуқаролар меҳнатга жалб қилиниши қонунийлиги ўрганилганда, О.П., З.У. ва Ф.Т. 2018 йилнинг февраль ойидан бери Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг тегишли буйруқларига асосан бошқармада ҳақ тўланадиган жамоат ишига ишчилар сифатида қабул қилинганлиги маълум бўлди.

Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг ишчиларини Асака туманида “Дастурхончи” МФЙ ҳудудидаги транспорт қатнов йўлининг четида суғоришга жалб қилинишида меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига хизмат текшируви ўтказиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

Шунингдек, хабарда кўрсатилган Жалақудуқ тумани ҳудудида тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги ҳақидаги ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш давомида тиббиёт ходимлари магистрал йўлни тозалашга ва мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлиги аниқланди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Улар мажбурий меҳнатга жалб қилинганмиди? Андижонда ҳалок бўлган аёллар юзасидан расмий маълумот берилди