Самарқандда бир оиланинг беш нафар аъзоси ўлдирилишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Самарқандда бир оиланинг беш нафар аъзоси ўлдирилишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Аввал хабар қилинганидек, фуқаро А.Х. ва унинг оила аъзолари (жами 5 нафар) жасадлари қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов-тезкор гуруҳи амалга оширган кенг қамровли тадбирлар натижасида жиноят фош этилиб, жиноятни ушбу маҳаллада яшовчи Ғ.Т. (1981 й.т., ишсиз), Ж.У. (1993 й.т., ишсиз), Ш.Э. (1995 й.т., ишсиз) ва Х.Н.(1996 й.т., ишсиз)лар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида жорий йилнинг 14 майдан 15 майга ўтар кечаси марҳум А.Х.нинг хонадонига яширинча кириб, уларнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, ўзлари билан олиб келган темир бўлаклари билан бош, юз ва жағ қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, хонадондан 22 млн. сўм ва марҳум Ж.И.нинг «Samsung Galaxy A8» русумли телефонини қўлга киритишган.

Шундан сўнг, улар жиноят изларини яшириш мақсадида марҳум Ж.И.га тегишли «Дамас» русумли автомашинага жасадларни юклаб, автомашинани Қўшработ тумани, «Дўстлик» МФЙ., «Боқичиғатой» қишлоғидаги далага ташлаб кетишган.

Гумон қилинувчилар Ғ.Т., Ж.У., Ш.Э. ҳамда Х.Н.ларнинг содир этган жиноятлари уларнинг иқрорлик кўрсатувлари, гумон қилинувчиларнинг кўрсатувларини ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракатлари, ашёвий далил тариқасида олинган жиноят қуроллари бўлган 4 дона темир бўлаклари, марҳум Ж.И.га тегишли бўлган «Samsung Galaxy A8» русумли телефон аппарати, марҳумларга тегишли бўлган пул маблағлари, жиноят содир этиш вақтида гумон қилинувчиларнинг эгнида бўлган жиноят аломатлари мавжуд кийимлари ва бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ тасдиқланмоқда.

19.05.2019 йилда Ғ.Т., Ж.У., Ш.Э. ва Х.Н.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а”, «в», «ж», «и» ,«п» бандлари билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Самарқандда бир оиланинг беш нафар аъзоси ўлдирилишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азиз 6 июн 2019 19:49
    Шунчалик ифлос булишадими вахшийлар
  2. фуркат 20 май 2019 20:48
    буларни отиш керак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда бир оиланинг беш нафар аъзоси ўлдирилишига нима сабаб бўлгани маълум қилинди