Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрида «Форд» автомобилида ёнғин келиб чиққани тасвирланган видео тарқалди. Муҳокамаларда бунинг сабаби автомобил чироқлари доимий ёниқ ҳолатда ҳаракатлангани бўлгани айтилмоқда.
Навоий вилояти ФВБ ЁХБ масъул ходимлари воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қилган.
Навоий вилояти ФВБ ЁХБ маълумотига кўра, 2019 йилнинг 17 апрель куни Навоий шаҳри, Махмуд Таробий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган, давлат рақами 85 Т 704 СА бўлган қизил рангли «Форд» русумли фургоннинг мотор қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин автомобилнинг электр сим-кабелларида қисқа туташув натижасида содир бўлган. Бунинг оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисмига зарар етган.
Навоий вилояти ФВБ ЁХБ масъул ходимининг таъкидлашича, «автомобиль чироқлари ёниқ ҳолатда ҳаракатланиши» туфайли деб тахмин қилинаётган бу каби ҳолат вилоятда биринчисидир. Автомобилларда юзага келган бошқа ёнғин ҳолатлари автомобиль чироқлари билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли содир бўлган, дейилади кун.уз хабарида.