Аввалроқ Сеулда содир бўлган ёнғинда талаба вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Унда яна бир ўзбекистонлик талаба ҳам жароҳат олган эди. ТИВ ахборотига кўра, кеча, 19 май санасида иккинчи талаба ҳам вафот этган.
Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра 2019-йилнинг 9-май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида оғир куйиш жароҳатини олган студент, Ўзбекистон фуқароси Мутал Юлдашев 19-май куни “Ҳанил” касалхонасида вафот этди.
Ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси Мухтар Юлдашев ва акаси Фарход Юлдашев ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда, деийлади ТИВ ахборотида.