Кеча, 20 май куни сайтимизда Бухоро вилоятида "Cobalt" ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича "Cobalt" автомашинасида она, унинг 5 яшар ўғли ва энагаси бўлган. Оқибатда боланинг энагаси ҳалок бўлган. Ҳозирда она ва ўғли оғир аҳволда касалхонада экани хабар қилинмоқда.