Бош прокуратура Бекободда содир бўлган оғир жиноят юзасидан ахборот берди

Бош прокуратура Бекободда содир бўлган оғир жиноят юзасидан ахборот берди
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида оғир қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича кеча, 20 май куни соат 14:00 ларда Бекобод шаҳар, Ўзбекистон маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 22-уйнинг рўпарасида жойлашган чиқиндихонада Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшовчи фуқаро Р.М.нинг (1975 й.т., аёл киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқдилар.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилаётгани маълум қилнган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хамид Нукус 21 май 2019 22:23
    Мухтарам президентимиз прокуратура ходимлари билан утказган мажлиста айткан эди жиноятларнинг олдин-олиш лозим деб…
  2. Хамид Нукус т 21 май 2019 22:16
    Бош прокуратурага танбех бериш лозим, Сабаби касдан одам улдириш жиноятлар ошмакда, профилактика ишлари суст даражада эканлиги билинмокда.…
    ОЛДИН САМАРКАНД ВИЛОЯТИДА ЮЗ БЕРГАН ЭДИ…
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура Бекободда содир бўлган оғир жиноят юзасидан ахборот берди