Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Тошкентдан Боку шаҳрига 2019 йил 16 май саансида борган Ўзбекистон фуқароси Муратов Баходир Махамадаминович (20.02.1974 йилда туғилган)19 май куни вафот этган.
Маҳаллий ҳукумат органлари томонидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза натижаларидан маълум бўлдики, ўлим ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида содир бўлган.
Шунингдек ТИВ марҳумнинг қариндошларидан +99899-860-89-98 (Тошкент шаҳри), +99450-298-33-11, +99412-497-25-52 (Боку шаҳри, мамлакатимиз элчихонаси) рақамларига қўнғироқ қилишини сўраган.