Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қизлар ўртасида навбатдаги муштлашув содир бўлди. Воқеа жойидан олинган видеолавҳа интернетда тарқала бошлади.
Видеолавҳада қиз дугонасининг сочидан тортиб, уни ўлдириб юбориш билан тахдид қилади. Атрофда бошқа қизларнинг ажратишга уриниши ҳам бефойда бўлади. Кўзи қонга тўлган қизни кўчада ўтиб кетаётган фуқароларнинг бири ажратишга муваффақ бўлади. Қизнинг гапларидан воқеа рашк туфайли содир бўлганини англаш қийин эмас.
Ҳозирча воқеа юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.