Ўзбекистонда ЙПХ ходимига нисбатан куч ишлатилди. Воқеа содир бўлган вазият йўловчиларнинг видеокамерасига мухрланиб қолди.
Видеолавҳада икки киши ЙПХ ходимини "Дамас" автомашинасига мажбурлаб ўтирғизаётганини кўриш мумкин. Ушбу вазиятда ходим уларнинг қўлидан қўчмоқчи бўлган лекин икки нафар шахс бунга йўл қўймасдан куч ишлатган.
Воқеа катта эҳтимол билан Қашқадарё вилоятида содир бўлган. Ходиса юзасидан тегишли ташкилотлар расмий маълумот бергани йўқ. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.