Ўзбекистонда қўй, от ва қорамол ўғрилари ушланди

Ўзбекистонда қўй, от ва қорамол ўғрилари ушланди
Ўзбекистонда чорва молларини ўғирлаганлар ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Хусусан, Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида шу йил 2 май куни номаълум шахс Нарпай туманида яшовчи 29 ёшли О.Ж.га тегишли Пахтачи тумани Қарнабота маҳалласидаги дашт ҳудудида жойлашган қўй қўрасидан 20 бош қўйларини ўғирлаб кетган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарибота маҳалласида яшовчи 45 ёшли Б.Ч. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Фориш туманида шу йил 20 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи А.Т. вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда 2017-2018 йиллар мобайнида Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 26 бош отлари йўқолганлигини маълум қилган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мизачўл тумани Ержар маҳалласида яшовчи 45 ёшли Б.Д., қариндоши, Дўстлик МФЙ Охунбобоев маҳалласида яшовчи 37 ёшли Э.Д. ва Арнасой тумани Зарафшон ҚФЙда яшовчи 27 ёшли Е.О.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Яна бир шунга ўхшаш ходиса Қашқадарё вилоятида содир бўлди. Шу йил 20 май куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи Р.Ч. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 11 май куни номаълум шахслар Хўжахуросон қишлоғи ҳудудида жойлашган “Хайитов Асилбек Фаррухович” фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган унга тегишли бўлган бир бош қора молини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шаҳрисабз шаҳар Қорақўзи кўчасида яшовчи 25 ёшли Р.П. ва шу кўчада яшовчи 17 ёшли Х.П.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Юқорида келтириб ўтилган барча ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистонда қўй, от ва қорамол ўғрилари ушланди