Бош прокуратура 1997 йилда содир бўлган оғир жиноятни фош этди

Бош прокуратура 1997 йилда содир бўлган оғир жиноятни фош этди
Бундан 22 йил аввалр содир этилган оғир жиноят фош этилди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ва ИИВ томонидан узоқ вақт давомида очилмаган жиноятларни фош этиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳар бир жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан фуқаро С.П.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилганлиги ва онаси А.П.га нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, 09.02.1997 йилда соат тахминан 17.10 ларда Учтепа (собиқ А.Икромов) тумани, Чилонзор 12-даҳа, 6а-уйда яшовчи 1962 йилда туғилган С.П.нинг жасади қотиллик аломатлари билан ҳамда унинг онаси 1926 йилда туғилган А.П.нинг санчувчи-кесувчи жисм ёрдамида етказилган тан жароҳатлари билан топилган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, амалга оширилган кенг қамровли тадбирлар натижасида жиноят фош этилди.

Терговда аниқланишича, М.И. ва А.Т.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида С.П. ва А.П.ларга пичоқ билан тан жароҳатлари етказиб, хонадонда мавжуд бўлган қимматбаҳо буюмларни қўлга киритишган.

М.И. ва А.Т.ларнинг содир этган жиноятлари уларнинг иқрорлик кўрсатувлари, жиноят содир этилган жойда аниқланган бармоқ излари, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш ва юзлаштириш тергов ҳаракатлари ҳамда бошқа далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз исботини топган.

27.05.2019 йилда М.И. ва А.Т.лар Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “и”,“п” бандлари билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, тегишли процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура 1997 йилда содир бўлган оғир жиноятни фош этди