24 май куни соат чамаси 13:30 лар атрофида Қарши туман халқ таълими бўлими ҳожатхонасида 53 ёшли фуқаро ёнаётган ҳолда топилган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Матбуот хизмати хабарига кўра, Қарши тумани ИИБга 24 май куни соат 13:45 ларда тушган хабарга кўра, Қарши тумани «Қовчин» МФЙда яшаган тадбиркор, 1966 йилда туғилган Ш.Ҳ. ўзини-ўзи Қарши тумани халқ таълим бўлимининг ҳожатхонасига кириб ёқиб юборган. Натижада Ш.Ҳ. 90–95 фоиз куйиб, соат 16:00 ларда туман тиббиёт бирлашма шифохонасида вафот этган.
— Суд тиббий экспертиза эксперти маълумотномасига кўра, марҳум Ш.Ҳ. танасининг умумий юзасини 1–2 даражали термик 99.1 фоиз куйишдан вафот этганлиги кўрсатилган, — дейилади ИИБ матбуот хизмати хабарномасида.
Вилоят прокуратураси тез орада бу ҳақда «Дарё»га маълум қилишини билдирди.