Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини яралашди

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини яралашди
Бугун, 31 май куни, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон тумани Тогуз-Булоқ аҳоли пунктида қуролли ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Knews мамлакат Чегара хизматига асосан хабар тарқатди.

Дастлабки маълумотларга кўра, чегара наряди чегара яқинида Ўзбекистоннинг иккита автомашинасини аниқлаган.

Ҳайдовчилар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдиришгани иддао этилмоқда. Чегара наряди ҳавога қарата огоҳлантириш ўқи узган. Бироқ, машиналар тўхтамаган ва Қирғизистон наряди қурол қўллаган. Автомобиль ғилдиракларига қарата ўт очилган, натижада Ўзбекистон фуқароси яраланган. У Ўзбекистоннинг Марҳамат тумани касалхонасига олиб кетилди.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - ДХХ чегара қўшинлари қўмондони билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Унда идоралар раҳбарлари чегарачилар вакилларини ҳодиса юз берган жойга қўшма суриштирув ишларини амалга ошириш мақсадида юбориш ҳақидаги қарорга келишган.

Тафсилотларни аниқлаштириш мақсадида Қирғизистоннинг Ўш вилояти бўйича чегара вакилининг Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларининг Булоқбоши йўналиши бўйича чегара вакили билан учрашуви бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилди Kun.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини яралашди