Хоразмнинг Боғот туманида маст ҳолдаги келин ўз қайнотасини ўлдирган.
Маълум бўлишича, жорий йил 2 июнь куни 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.