30 май куни Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган. Ўзбекистоннинг Туркиядаги бош консулхонаси хабар берди.
Аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган. Воқеа жойидан ичида Ўзбекистоннинг 3 фуқаросига тегишли ҳужжатлар бўлган аёллар қора сумкаси топилган.
Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган.