Сирдарёда 21 ёшли қиз куппа-кундузи ўз қўшнисини тунади

Сирдарёда 21 ёшли қиз куппа-кундузи ўз қўшнисини тунади
Ховосда ўғрилик жинояти содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси лейтенант З. Примқулов маълумотига таяниб хабар қилди.

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1998 йилда Ховос туманида туғилган Ҳамидова Шоира (барча исм фамилиялар ўзгартирилган), уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килиб, ўғирлик жиноятини қуйидаги ҳолатда қасддан содир этган.

Жабрланувчи билан айбланувчи бир кўчада ўзаро қўшни бўлиб истиқомат қилишади. Лобар Юнусова (жабрланувчи) бошқа қўшнисининг уйига эҳсон қилинаётгани сабабли боради. Буни шу ерда бўлган айбланувчи Ш.Ҳамидова кўради ва уйга кириб кетганидан сўнг эҳсон бўлаётган жойдаги шахсларга уйимга бориб келай деб чиқиб кетиб, 2019 йил 25 апрель куни соат 13:10да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ховос туман, Фарход маҳалласида яшовчи фуқаро Юнусова Лобарнинг яшаш хонадонининг қўшимча орқа томондаги кириш эшигини очиб, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда киради. Ҳамидова яшаш хонадони ётоқхонасида жойлашган шкаф ичида турган аёллар қўл сумкаси ичида бўлган 10 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 1.000 АҚШ доллари, 82 дона 10.000 сўмлик, 1 дона 5.000 сўмлик, 10 дона 50.000 сўмлик купюрадаги жами 1.325.000 сўм миқдоридаги пулларни, бир дона 2.200.000 сўмлик тилла занжир, бир комплект 1.600.000 сўмлик оч яшил кўзли тилла узук-сирға, бир комплект 1.600.000 сўмлик тўқ яшил кўзли тилла узук-сирға ва бир жуфт 300.000 сўмлик қизил кўзли болалар тилла сирғаларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни фуқаро Ш.Ҳамидова содир этганлиги аниқланиб, ундан 10 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 1.000 АҚШ доллари, олти дона 50.000 сўмлик купюрадаги жами 300.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳамда бир дона тилла занжир, икки дона узук, уч жуфт сирғалар ашёвий далил сифатида олиниб, бу ҳақида баённома расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, Ш.Ҳамидова ўзининг юқоридаги уй-жой ва бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килишда ифодаланган жиноий харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

Эндиликда, Ш.Ҳамидова қилмишига яраша қонун олдида жавоб бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сирдарёда 21 ёшли қиз куппа-кундузи ўз қўшнисини тунади